

Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.
Каталонияликлар раҳбариятининг фикрича, англиялик футболчи жамоа етакчиси Рафинья майдонда бўлмаган вақтларда ўзига берилган имкониятлардан етарлича фойдалана олмаган. Айниқса, Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши кечган баҳсларда Рашфорд ўзини кўрсата олмагани клуб учун сўнгги нуқта бўлди. Эндиликда "кўк-анорранглилар" ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишади.
Маълумот учун, Рашфорднинг ижара шартномасида 30 миллион евро атрофида сотиб олиш банди мавжуд эди.
Жорий мавсумда Маркус "Барселона" либосида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



