Олий лига-2015 якунлари. "Металлург" ҳақида

Narzulla Saydullayev
9 дек 2015
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун Бекободнинг "Металлург" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
Клуб мавсумни ўз майдонида "Локомотив" билан дуранг билан бошлади ва дастлабки учта турда умуман мағлуб бўлмади. 8-турга келиб жамоа 13-ўринга тушиб кетди. Кейин Қаршида "Насаф" таслим қилинди, ўз майдонида "Андижон" тор-мор этилди - 5:1. Давра охирида "Металлург" 7-поғонани банд этишди. Чемпионат сўнггида эса Бекобод клуби худди ўтган йилдаги каби 9-ўринни эгаллади.


Мураббийлар
Жамоанинг узоқ йиллик устози Рустам Мирсодиқов 23-турга қадар бош мураббийлик қилди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг ЎФФ тажрибали мураббийнинг лицензиясини қайтариб олди. Мавсум охиригача жамоани Шавкат Саидов бошқарди.



Етакчи
Охирги йилларда "Металлург" деганда Ҳикмат Ҳошимов кўз олдимизга келадиган бўлиб қолди. Тажрибали ҳимоячи бу йил ҳам жамоанинг асосий футболчиси бўлди. Ҳошимов 2015 йилги олий лигада барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган икки футболчидан бири бўлди. У 30та ўйиннинг барчасида тўлиқ (2700 дақиқа) ҳаракат қилди. Ҳикмат Ҳошимов кейинги йил ҳам "Металлург"да ёшларга бош бўлиши кутилмоқда.


Кашфиёт
Саиджон Абдужабборов. 1992 йилда туғилган ярим ҳимоячи ўтган йил олий лигада фақат битта ўйинда иштирок этганди. Бу йил эса 24та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 7та гол уришга муваффақ бўлди. "Қўқон-1912" ва "Олмалиқ"қа қарши ўйинларда дублга эришган футболчи нафақат клуб сафида балки олий лиганинг ўзида ҳам кашфиётлардан бири бўлди.



Энг яхши ўйин
"Металлург" - "Андижон" 5:1

Бекобод клуби мавсумдаги энг йирик ғалабани "Андижон" билан ўйинда қўлга киритди. 10-турдан ўрин олган учрашувда Муроджон Тошматов ва Шаҳзодбек Нурматов дублга эришганди. "Бургутлар" дарвозасига киритилган яна бир тўпга Саиджон Абдужабборов муаллифлик қилган. "Андижон" сафида Лочин Солиев пенальтидан ягона жавоб голини урганди - 5:1.



Энг яхши футболчи
Шаҳзодбек Нурматов. Кейинги йилни бошқа клубда ўтказиши мумкин бўлган ҳужумчи сўнгги йилларда мунтазам равишда "Металлург"нинг тўпурари бўлиб келмоқда. Бу йил Нурматов 26та ўйинда майдонга тушиб 10та гол уришга эришди. Ҳужумчи "Андижон", "Қизилқум" ва "Навбаҳор"га қарши баҳсларда дублга эришди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуа   
Туғ.санаЎйин    
Дақиқа    
Гол   
СК    
ҚК   
Ҳошимов ҲикматҲим12.11.1979     
302700010
Одилов ДониёрҲим16.02.1989282312061
Каримқулов ДавронҲим13.03.1981272423020
Тошматов МуроджонҲим21.06.1991272105420
Сулаймонов МирғиёсЯҳм02.01.19912623342100
Нурматов ШаҳзодбекҲуж18.09.19912622211030
Зиёвуддинов АлишерЯҳм27.06.1992261443240
Вагапов РусланЯҳм22.01.1980241990340
Абдужабборов Саиджон         
Яҳм     
08.07.1992241775730
Каримов ДилмуродЯҳм27.06.1989231310380
Нўъмонов АюбхонҲуж22.07.1991211819760
Мирабдуллаев ЖавлонҲим19.03.1994201735080
Сафоев ЗафарДар24.06.1991171530000
Ковалев АлександрҲим24.09.1986161069010
Норбеков ШохназарҲуж18.07.199416833220
Султонов СухробДар26.03.1990131170000
Абдуллаев ЗоҳидҲуж25.05.198411235110
Акбаров МиртўраҲуж30.09.19899256100
Расулов СардорҲуж05.09.19899244100
Эсонов НозимжонҲим23.02.19873187000
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Металлург-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар30
Голлар44
Уйдаги голлар27 (61,36%)
Меҳмондаги голлар17 (38,64%)
Ўтказилган голлар38
Уйда ўтказилган голлар21 (55,26%)
Меҳмонда ўтказилган голлар17 (44,74%)
Ўртача гол1,47
Ўртача ўтказилган гол 1,27
Уйдаги очколар22/45 (48,89 %)
Меҳмондаги очколар14/45 (31,11 %)
Энг йирик ғалаба5:1 - "Андижон"
Энг йирик мағлубият2:3 - "Навбаҳор", "Пахтакор"     
"Қуруқ" ўйинлар7 (23,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар7 (23,33%)
Иродаги ғалаба1
Йирик ғалабалар3
Йирик мағлубиятлар0
Автогол (урилган/ўтказилган)1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)61 (2,03)
Четлатишлар (ўртача) 1 (0,03)
Майдонга тушганлар (легионер)           
20 (0 - 0%)
Томошабинлар (жами/ўртача)81355/2712

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида


Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида


Нарзулла Сайдуллаев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia