UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  21 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман" Янгиликлар

Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман"

"Пахтакор" сафига янги келиб қўшилган Оливер Шаркич таклиф, клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор"нинг таклифини қандай қабул қилдингиз?

- Мураббий Войнески клуб билан шартнома имзолагандан сўнг менга алоқага чиқди ва "Пахтакор"га олиб келмоқчи эканини айтди. Буни муҳокама қилдик ва Ўзбекистоннинг энг катта клубига келишга тайёр эканимни ҳис қилдим.

Қарорга келишда кимлар билан маслаҳатлашдингиз?

- Оилам билан муҳокама қилдик. Уларнинг ҳам фикрини олишим керак эди. Кейин биргаликда бу ўзимни Чемпионлар Лигаси ва Суперлигада кўрсатишим учун ажойиб имконият деган қарорга келдик.

"Пахтакор"нинг таклифидан кейин клуб ҳақида нималарни ўргандингиз? Англиядан Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилиш қийин бўлмадими?

- Клуб ҳақида кўп бўлмаса ҳам билардим. Таклифдан кейин клуб ҳақида кўп нарсаларни ўргандим ва топ жамоада ўйнаш ажойиб ғоя экани билинди. Мен учун мамлакатларни алмаштириш ҳаяжонли. Англия, Бельгия, Португалия ва Испанияда яшаганман. Энди Ўзбекистондаман. Бу дунёнинг янги қирраларини кашф қилиш ва тил ўрганиш бўйича ҳам ажойиб имконият.

Клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Илк таассуротлар жуда ижобий ва ёқимли. Клубда ишлар жуда яхши йўлга қўйилган, ходимлар ва футболчилар профессионал. Тошкент Европа шаҳарларидан фарқли. Бу ерда жуда дўстона муносабатни ҳис қиляпман. Шаҳар жуда чиройли. Таомлар мазали эканини билишга улгурдим.

Шахсий ва жамоавий мақсадларингиз қандай?

- Шахсий мақсадим ғалаба қозониш, голлар уриш ва яхши ўйин намойиш этган ҳолда Черногория миллий терма жамоасидан таклиф олиш. Ҳозир "Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Миодраг Радулович Черногория терма жамоасида ишламоқда. Жамоавий мақсад эса биринчи навбатда мавсумга тайёр бўлиш, кейин Суперкубокда зафар қучишни истаймиз. Чемпионатда ғолиб сифатида қолишни хоҳлаймиз ва Чемпионлар Лигасида узоқроқ босқичгача етиб бориш ниятидамиз.

Мухлисларга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?

- Бизни қўллаб-қувватлаб туришлари ва жамоа жиддий ҳозирлик кўраётган янги мавсумдан завқ олишларини тилайман. Биз мавсумни муваффақиятли қилишга уринамиз. Улар билан стадионда учрашиш ва ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўзбекистонда ўзимни кўрсатишга тайёрман.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика