Оливер Кан: "Бавария" Бундеслигани ютишни истайди"

Mirjalol Normatov
29 апр 2023
"Бавария" бош директори Оливер Кан жамоа Бундеслигани ютишига ишонади.

Чемпионат якунига 5 тур қолганида Мюнхен клуби пешқадам "Боруссия" Дортмунддан 1 очкога ортда қолган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

"Албатта, биз ушбу мавсумда ҳам Германия чемпиони бўлишни истаймиз ва буни бажарамиз! Ўтган мавсумда ҳам қийин ҳолатларга тушиб қолганмиз ва "Бавария" ҳолатни тўғрилай олганди. Шундай ҳолатлар орқали жамоа кучлироқ бўлганди.

Раҳбарият хотиржамликни сақлаб қолгани муҳим. Бу "Бавария" учун, жамоанинг иштироки ва менинг шахсий фаолиятим учун ҳам керак", - деди "Бавария" бош директори.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal