"Олимпик" - "Металлург" учрашуви "Жар"да ўтказилмайди
10 сен 2024 01:31
Янгиликлар
"Олимпик" - "Металлург" учрашуви "Жар"да ўтказилмайди
"Олимпик" ҳамда "Металлург" ўртасида ўтказилиши режалаштирилган Суперлиганинг 18-тур учрашуви бошқа стадионга кўчди.
Аввалроқ "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси доирасидаги уй учрашувларини Жар стадионида ўтказиши ҳақида маълумот берилганди. Мазкур мусобақанинг илк турида "Пахтакор" "Ал Васл" клубини қабул қилади. Беллашув 17-сентябрь куни бўлиб ўтади.
Шундан келиб чиқиб, Суперлига 18-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Металлург" учрашуви Ассоциация билан келишув асосида 16-сентябрь куни Дўстлик стадионида ўтказилади. У21 жамоалари иштирокидаги ўйин эса 18-сентябрь санасида Жар ёрдамчи майдонида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар