UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  6 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  46 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

«Олимпик» футбол клубининг умумий бошқаруви МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатовга топширилмоқда Янгиликлар

«Олимпик» футбол клубининг умумий бошқаруви МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатовга топширилмоқда

"Олимпик" клуби бошқарувида ўзгариш.

"Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш мақсадида ташкил этилган «Олимпик» футбол клуби жорий мавсум Coca Cola Суперлигасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан минглаб мухлислар қалбини забт этиб келмоқда.

Жамоа фаолиятини янада кучайтириш, олдинга қўйилган вазифаларни пухта амалга ошириш йўлида клубга янги раҳбар тайинланди.

Унга кўра, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов «Олимпик» клуби президенти сифатида жамоанинг умумий бошқарувини юритади. Сакен Джетибаевич ўзининг «Локомотив» клубидаги фаолияти билан футбол соҳасида бой катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

У «темирйўлчилар» билан 3 бор мамлакат чемпионлигини (2016, 2017, 2018) қўлга киритган. Шунингдек, яна 3 марта Ўзбекистон кубоги (2014, 2017,2018) баҳсларида ғалаба қозонган. Жамоа унинг бошқарувида 2016 йил Осиё чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб борган.

Шу тариқа Сакен Полатовга яна бир муҳим миссия – «Олимпиячиларимиз» билан Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилмоқда. 1-19 июнь кунлари мамлакатимизда ўтказилган У23 Осиё кубогида ёшларимизнинг финалгача етиб боргани бу йўлда олиб борилаётган ишлар қанчалик тўғри йўлга қўйилганидан далолат бермоқда. Ишонамизки, Сакен Джетибаевич бошқарувида «Олимпик» янада кучайиб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилишда давом этади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сакен Полатовга янги ва масъулиятли лавозимда олдинга қўйилган вазифани уддалашда куч-ғайрат ва омад тилайди", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика