Олим Арифов ЖЧ-2018дан ўрин олган Уругвай – Россия ўйинида комиссар бўлади

Tolibjon Qosimov
22 июн 2018, 17:52
Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов ЖЧ-2018 ўйинига тайинланди.

ФИФА ташкилоти ЖЧ-2018да ишлашга Ўзбекистон футбол Ассоциациясидан таклиф қилган Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов шу кунга қадар ўтказилган 2та ўйинда комиссар сифатида ишлагани хақида маълумот бериб ўтган эдик.

ФИФА томонидан Олим Арифовга "А" гуруҳи ўйинларининг сўнгги туридан ўрин олган Уругвай – Россия ўйини ҳам ишониб топширилди.

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди.

Уругвай – Россия учрашуви 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com