UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  22 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  16 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  21 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  6 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4

Олег Зотеев: "Кўп йил легионер бўлиб ўйнашни хоҳлайман" Янгиликлар

Олег Зотеев: "Кўп йил легионер бўлиб ўйнашни хоҳлайман"

Бугун Олег Зотеев Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади.

Беш ярим мавсумни "Локомотив"да ўтказган моҳир ҳимоячи клуб билан илиқ хайрлашиб, Жанубий Кореяга йўл олди ва эндиликда фаолиятини "Чоннам Драгонс"да давом эттиради.

Маълумот учун, ушбу клуб Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Футболчи янги жамоаси билан шартнома имзолагач, "Локомотив" ПФК матбуот хизматига интервью берди. 


- Олег, Жанубий Корея варианти қандай юзага келди? 

- Бу вариантни агентим Раул топди. У менга Жанубий Корея клубидан қизиқиш борлигини айтгач, фаолиятимни хорижда давом эттириш истаги туғилди. Албатта, ҳар бир футболчи ўзини четда синаб кўришни хоҳлайди. Менда ҳам шундай имконият юзагани келгани учун фойдаланишга қарор қилдим. 


- Икки ҳафталик карантиндан сўнг шартномага имзо чекдингиз. Шартнома муддати ҳақида маълумот берсангиз? 

- Шартнома бир ярим йилга мўлжалланган. Имзо чекишдан олдин тиббий кўрикдан ўтдим ва шундан сўнг клуб билан келишувга эришдим. 


- Янги жамоа билан танишишга улгурдингизми? 

- Шартнома имзолагач клуб ва жамоа билан танишдим. Янги жамоам билан бугун биринчи марта машғулот ўтказдим. Ҳаммаси яхши ўтди. Мени клуб ва мураббийлар яхши кутиб олишди. Бундан жуда хурсандман.


- 31 ёшда легионерга айландингиз. Кейинги мақсадлар қандай?

- (Кулиб) Яхши савол бердингиз. Насиб қилса 5 июль куни 31 ёшга кираман. Кейинги мақсадим янги жамоа сафида ҳам ўзимни кўрсатиш, мухлислар ва мураббийлар ишончини қозониш ҳамда кўп йил легионер бўлиб ўйнаш. 


- Қайси рақамни олдингиз? 

- 33-рақам бўш экан. Шу боис ўзим севган рақамни олдим. Шуни айтишим мумкин, 2013 йилдан бери фақат 33-рақамда ўйнаб келяпман. 

 

- "Локомотив" мухлисларига тилакларингиз?

- Авваламбор мени тўғри тушуниб кетишимга қаршилик билдирмаган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. "Локомотив"да ажойиб мавсумларни ўтказдим, клубда ҳамма яхши муносабатда бўлиб, бир оиладек бўлиб қолгандик. 

Шу ўринда "Локо" мухлисларига алоҳида раҳмат. Мухлислар жамоани тинмай қўллаб туришди, ўз навбатида биз ҳам улар учун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. "Локомотив"да фаолиятимнинг энг яхши дамлари ўтди деб бемалол айта оламан. Бизда доим аҳил коллектив бўлган, кўплаб унутилмас баҳсларда елкама-елка ҳаракат қилдик. Шу боис барчага раҳмат деб қоламан ва клубнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика