UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  4 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  10 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  3 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0

ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди Янгиликлар

ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди

Теглар :  ОКМКОзгон
Давралар орасидаги танаффусдан самарали фойдаланишни мақсад қилган "кончилар" 16 июль куни Олмалиқда қўшни Қирғиз Республикаси вакили — "Озгон" жамоасига қарши ёпиқ эшиклар ортида назорат учрашуви ўтказди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этган ОКМК ФК бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратди ва бу устунликни голларга айлантирди. Меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда фаол ҳаракат қилдилар, бироқ майдондаги ташаббусни тўлиқ эгаллаган "кончилар"нинг ишончли ўйини ҳал қилувчи омил бўлди.

Беллашув ўзига хос тарзда — ҳар бири 30 дақиқадан иборат тўрт таймда ўтказилди. Голларга бой кечган баҳсда ОКМК жамоаси рақиб дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди. Қирғизистонлик меҳмонлар эса фақат бир гол билан жавоб қайтардилар.

 Назорат учрашуви
16 июль
ОКМК спорт мажмуаси стадиони
ОКМК — "Озгон" 6:1

Голлар: Асад Собиржонов (14), Ариҳиро Сентоку (25), Али Абдураҳмонов (27, 42), Хуршид Ғиёсов (37), Георгий Папава (93).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика