UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  28 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   39 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12

ОКМК билан ўйиндан кейин "Нефтчи" ҳакамликдан шикоят қилди Янгиликлар

ОКМК билан ўйиндан кейин "Нефтчи" ҳакамликдан шикоят қилди

"Нефтчи" кеча Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 17-тур баҳсида Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлди.

Ушбу баҳсдан кейин "Нефтчи" матбуот хизмати ҳакамлик борасидаги шикоятларини ёзиб ўтди.

"Учрашув ҳақида маълумотга эгасиз,жамоамиз 89 дақиқада Муҳсин Убайдуллаевнинг голи эвазига муҳим очкони қўлга киритди.Беллашувда энг эсда қоларли воқеалар кўп бўлди ва ушбу воқеликка бош ҳакам ва ВАР ҳакамларининг қарорлари туртки бўлди, деб айтсак асло муболаға бўлмайди. Чунки, учрашувнинг биринчи бўлимидаги белгиланган пенальти жуда ҳам баҳсли ҳолат ҳисобланади. Тажрибали Лутфулла Тўраев Санжар Турсуновга нисбатан қоида бузилган деб топилиши бу инсон омиллари нуқтаи назарига тўғри келадими?  Яъни, чап оёғини кўтарган Тўраев ўнг оёқ учини ерга қўйганда Турсунов оёғи унинг тагига келиб қолган. Тўраев унинг оёғини босмаслиги учун ҳавода камида 3 секунд туриши зарур эди. Лекин ҳакам ВАРга мурожаат қилди ёки ВАРдагилар Танташевга мурожаат қилишди. Маълумот ўрнида, бугунги ўйинда ВАР ҳаками ЛУТФУЛЛИН хисобланади  Лутфуллин охирги икки турдан бери мухлисларимизга анча таниш бўлиб улгурган. Сабаби, ушбу ҳакам жамоамиз иштирокидаги сўнгги "Сўғдиёна" билан.бўлиб ўтган баҳсда ҳам икки голимизни ҳисобга олмаган эди.Лутфуллиннинг  қарорларидан норози бўлган мухлисларимиз майдонга чиқиб келганлигини қайд этган тартиб интизом қўмитаси жамоамизга "Яхшигина" жарима ҳам қўллагани ҳеч кимга сир эмас. Хуллас, ушбу ҳакам бугунги учрашувда ҳам ВАРда фаолият олиб бориб, жамоамиз дарвозаси томон пенальти белгиланишида жуда катта роль ўйнади.Бундан эса унумли фойдаланиб, гол урган ОКМК жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг жамоамиз томонидан 44 дақиқада киритилган жавоб тўпини Танташев  инобатга олди, бироқ ВАР ҳакамларининг қарорлари билан гол яна бекор  қилинди. 

Иккинчи бўлим аввалида яна катта саҳнага бош ҳакам билан ВАР ҳакамлари чиқишди. Майдон марказида Мирзоҳид Ғофуров билан тўп учун курашда ўта қўпол зарба ишлатган  Ислом Тўхтахўжаевга бош ҳакам Танташев иккиланиб ўтирмай футболчига қизил карточка кўрсатди. Бироооқққ,  ВАР яна ишга тушди. Танташев дарҳол Лутфуллинга лаббай, деб жавоб берди. ВАРни кўриб чиқишда ўзида жасорат топа олган Танташев ушбу вазиятда қизил карточка йўқлиги ва бу вазият фақат огоҳлантириш билан кифоя қилиш мумкинлигини жамоатчиликка кўрсатиб берди. Ваҳоланки, Мирзохид Ғофуров ушбу вазиятда жароҳат олди ва кўп ўтмай эса ушбу жароҳат туфайли майдонни эрта тарк этишига тўғри келди. 

Бундан ташқари учрашувнинг 85 дақиқадасида жамоамиз бурчак тўпи тепиш хуқуқига эга бўлди. Тўпни Мухитдинов рақиб жарима майдончаси ичига чиройли етказиб берди. Тўп учун курашда эса Анвар Ғофуровга нисбатан рақиб футболчиси қўпол ўйнади ва тўпни майдондан узоқлаштириб тепиб юборди.  Ушбу вазиятда ВАР ҳакамлари Танташевга мазкур ҳолатни қайта кўриб чиқиш учун огоҳлантирмади ҳам...  

Шундан сўнг жамоамиз гол уришга эришди. Яхшиямки, ушбу вазиятда қоида бузилиши мумкин бўлган ҳолат йўқ эди, бўлмаса билмадик... 

Шунақа гаплар, дўстлар!  

Олдинда жамоамизни яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашув 31август куни  "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Қийин учрашув дейилишига сабаб иккита. Биринчиси, ушбу водий дербиси учрашувига наманганлик ҳакам тайинлангани бўлмоқда. Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан сўнг айнан Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан очколари сони бўйича тенг. Ушбу учрашувга нега айнан наманганлик ҳакам тайинлангани жуда ҳам таажжубли. Иккинчи омил, "Андижон" жамоаси ҳам ҳозирда анча кучли ўйин кўрсатмоқда ва жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни муҳим хисобланмайди. Дерби ўз ўзидан дербидир. 

Хуллас, мухлисларимизга сабр тилаган ҳолда жамоамиз иштирокидаги ўйинларда ёлғизлатиб қўймасликларини сўраб қоламиз", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика