

Дарвозаларга 4 та гол урилган оқшомда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа ОКМК 11 йилдан сўнг яна Олмалиқда "лочинлар" дарвозасига 3 та тўп киритишни уддасидан чиқди. Жамоа охирги маротаба 2014 йилги мавсумнинг 25-турида шундай кўрсаткич қайд этган (3:1) эди. Ўшанда голларга Азамат Исроилов, Санжар Шоаҳмедов (дубл) муаллифлик қилишган.
ОКМК кейинги турни 20 ноябрь куни Термизда "Сурхон"га қарши ўтказса, "Навбаҳор" 22 ноябрь санасида "Машъал" меҳмони бўлади.



