ОКМК 11 йилдан сўнг Олмалиқда "Навбаҳор"га 3 та гол урди

Iskandarov Abdulaziz
8 ноя 2025
Кеча Суперлиганинг навбатдаги турида ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўзаро куч синашишди.

Дарвозаларга 4 та гол урилган оқшомда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа ОКМК 11 йилдан сўнг яна Олмалиқда "лочинлар" дарвозасига 3 та тўп киритишни уддасидан чиқди. Жамоа охирги маротаба 2014 йилги мавсумнинг 25-турида шундай кўрсаткич қайд этган (3:1) эди. Ўшанда голларга Азамат Исроилов, Санжар Шоаҳмедов (дубл) муаллифлик қилишган. 

ОКМК кейинги турни 20 ноябрь куни Термизда "Сурхон"га қарши ўтказса, "Навбаҳор" 22 ноябрь санасида "Машъал" меҳмони бўлади.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia