UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  21 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  5 20:34"Истиқлол" — "Санат Нафт". Таркиблар маълум  0 19:54CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  10 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди Янгиликлар

ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ёзги трансфер ойнасида жамоасини алмаштираётган ўйинчиларга тавсия берди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси футболчиларни ёзги трансфер ойнаси очилишида "Нефтчи", "Навбаҳор", "Сурхон" футбол клублари билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси ўтган йилнинг 25 декабрь санасида футбол клубларини профессионал футболчилар олдидаги шартномавий мажбуриятларини бажаришга чақириб, барча қарзларни 2024 йил 10 январгача қоплаш учун муддат белгилаган эди. 

Бир қатор клублар бу мажбуриятларини бажарган ва қарзларни белгиланган муддатга қадар тўлаган бўлса-да, аксарият клублар тўлов муддатини узайтиришни сўраб мурожаат қилишган ва бу мурожаатлар Ўзбекистон футболчилар уюшмаси томонидан қоллаб қуватланган бўлса-да, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари қарзларни апрель охиригача бартараф этишлари белгиланган болсада бугунги кунга келиб ҳам қарздорликни бартараф этишмаган. 

Бу эса регламентнинг 12-моддасига зид эканлигини маълум қилинган, ушбу моддага кўра, клуб футболчилар ва бошқа клублар олдидаги, шунингдек, профессионал футболчилар билан имзоланган шартномалар ва трансфер келишувларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, ўз молиявий мажбуриятларига риоя қилиши лозим.

Бундан ташқари "Сурхон" ФК бир неча бор Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорларини бажармаган. Бу ҳолат жиддий санкцияларга, жумладан, мусобақа жадвалида очколарни йўқотишга олиб келиши ҳақида коп маротаба огоҳлантирилган.

Хабарда айтилишича, ФИФА нормалари ва қоидаларига мувофиқ, клублар футболчиларга шартномаларга кўра барча қарзларини тўлашлари шарт. Акс ҳолда, клублар жорий трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлишлари мумкин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика