ОФКнинг 4 мамлакати Саудия Арабистони билан ЖЧ-2034 мезбонлиги учун курашмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
11 окт 2023
U-17 Жаҳон чемпионати мезбони Индонезия ташаббускорлардан бири саналади.

2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Осиё футбол конфедерациясининг тўрт мамлакати — Индонезия, Австралия, Малайзия ва Сингапур биргаликдаги номзодини илгари суришга тайёрлигини маълум қилди.

"Ҳозир Австралия билан музокара олиб боряпмиз", — деди Индозения футбол ассоциацияси етакчиси Эрик Тоҳир. 

— Малайзия ва Сингапурга ташриф буюрганимда, икки мамлакат ҳам ушбу таклифга қўшилиш истагини билдирди.

Аввалроқ Саудия Арабистони 2034 йилги мундиал мезбонлигини илгари сурганди. ФИФА Австралияга эса ўз номзодини қўйиш-қўймаслик борасида якуний жавоб учун 30 октябрга қадар муддат белгилаганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia