UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Азмун: "Мен янги чорловларни хоҳлайман"  0 18:33Киберспорт. Dota 2 бўйича жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 14 соат ичида 6 млн. доллардан ошди  0 18:12Ушбу ҳафтада рестарт оладиган чемпионатлар  1 17:47Бундеслига. Жаҳон футболида баҳорнинг энг муҳим тўқнашуви (превью)  11 17:44Olamsport: Машҳур мураббий қотилликда айбланмоқда, «Хабиб Гетжига қарши жангда илк мағлубиятини қабул қилади»  0 17:39Карикатура: Адама Траорени "Ливерпуль"да кўрамизми?  1 17:18Дибала ва Пьянич "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этишди  3 16:55"Бетис" "Реал"дан Кубони ижарага олмоқчи  0 16:30"Севилья" Кальехонга қизиқмоқда  0 16:06"Ливерпуль" қизиқаётган "Арсенал" футболчиси клуби билан шартномани узайтиришга тайёр  1 15:40Сардор қайтади. Симеоне Габини ўзига ёрдамчи этиб тайинлайди  1 15:17"Милан" Кессьенинг нархини деярли 3 баробарга туширди  2 14:54Карикатура: Вернер ва Хаверц ҳам Йовичга ўхшаб Бундеслигадан ташқарида йўқолиб қолишмайдими?  6 14:30А Серия. 2021 йилда шартномаси якунига етадиган энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий жамоа  1 14:22ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди  35

ОФК сайти 18 йил олдинги Ўзбекистон Кубоги финалини ёдга олди Янгиликлар

ОФК сайти 18 йил олдинги Ўзбекистон Кубоги финалини ёдга олди

Шундай ўйинлар борки, орадан қанча вақт ўтса ҳам унутилмайди.

ОФК расмий сайти коронавирус сабаб футбол ўйинлари ўтказилмаётгани боис ўз ўқувчиларини зериктириб қўймаслик мақсадида архивдан мақолалар бериб кўрмоқда. 

Сайт ходимлари Осиё миқёсида бўлиб ўтган турли мусобақаларни ёдга олиб 8та энг қизиқ финални келтиришди. Бу ўйинлар орасида бундан 18 йил муақаддам "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финали ҳам бор. 

2002 йилда ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Нефтчи" етиб келганди. Ўшанда "Пахтакор" ярим финалда "Насаф"ни, "Нефтчи" эса "Қизилқум"ни мағлуб этган ҳолда ҳал қилувчи босқичга йўл олган. 

2002 йилнинг 9 августида бўлиб ўтган баҳсни кўриш учун "Пахтакор" марказий стадионига 25 минг мухлис ташриф буюрган. Учрашувни эса ўз пайтининг таниқли ҳакамларидан Рустам Саидов бошқарган. 

ОФК сайти турли йилларда ўтказилган финалларга мурожаат қилиб 8та финални танлади ва ўйинларга классик учрашув мақомини берди. Бу қайси ўйинлар эканини қуйида келтириб ўтамиз.


1940 йилги Дуранд Кубоги финали 

Ҳиндистонда ўтказилган ушбу мусобақа финалида "Моҳаммедан Спортинг" ва "Ройал Уоруикшайр" клублари ўзаро баҳс олиб бориб, бунда "Спортинг" вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучган. 


1995 йилги Осиё Суперкубоги 

1995 йил ОЧЛ ҳамда ОФК Кубоги ғолиби ўртасида Суперкубок ташкил қилинган. Унда Осиё чемпионлар лигаси Осиё клублари чемпионати деб номланарди. Суперкубокда Япониянинг "Йокогама Флугелс" клуби Таиланднинг "Таи Фармерс Банк" жамоаси устидан 4:3 ҳисобида зафар қучган. 


2002 йилги Ўзбекистон Кубоги финали 

Айтиб ўтганимиздек, 2002 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалида "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро тўқнаш келиб, тошкентликлар қўшимча бўлимларда урилган голлар эвазига 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. 


2005 йилги Индонезия Кубоги финали 

2005 йил ўтказилган Индонезия Кубоги финалида "Персия Жакарта" билан "Арема" ўзаро майдонга тушиб, бунда 4:3 ҳисобида "Арема"нинг қўли баланд келган. 


2011 йилги А лига Гранд финали 

Австралиянинг икки кучли жамоаси "Брисбен Роар" билан "Сентрал Коаст Маринерс" ўзаро А лига Гранд финалида ғолиблик учун баҳс олиб бориб, ўйин 2:2 ҳисобида якун топган. Пенальтилар сериясида эса брисбенликлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. 


2012 йилги Гонконг Кубоги финали

Бунда "Пегасус" ва "Китчи" клублари ўзаро тўқнаш келиб, мазкур учрашув ҳам голларга бой бўлган. Баҳс 3:3 ҳисобида якун топади ва пенальтилар сериясида "Китчи"нинг қўли баланд келиб 5:3 ҳисобида зафар қучган. 


2018 йилги Малайзия Кубоги финали 

Малайзия Кубоги финалида 2018 йил "Теренггану" ва "Перак" клублари ўзаро тўқнаш келишди. "Шоҳ Алам" стадионида бўлиб ўтган баҳс голларга бой тарзда кечди. Учрашув 3:3 ҳисобида якун топади ва пенальтилар сериясида "Перак" вакиллари 4:1 ҳисобида устун келишади. 


2019 йилги Япония Кубоги финали 

Ўтган йилги Япония Кубоги финали қизғин ҳамда голларга бой тарзда ўтди. "Хоккайдо Саппоро" ва "Кавасаки Фронтале" иштирокидаги беллашув ҳам 3:3 ҳисобида тугади. Ғолибни пенальтилар сериясида аниқлаш керак эди, "лотереялар баҳси"да "Кавасаки" футболчилари 5:4 ҳисобида зафар қучишди. 


2002 йилги Кубок финалида кимлар гол урган? 

Шу ўринда яна 18 йил муқаддам ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалига қайтамиз. Ўйин ҳар икки жамоанинг ҳужумлари билан бошланади ва 2-дақиқадаёқ "Пахтакор" ҳимоячиси Гочгули Гочгулиев ҳисобни очади. Орадан бир дақиқа ўтиб Сергей Лебедевнинг автоголи эвазига "Пахтакор" ҳисобни 2:0га етказади. 

14-дақиқага келиб фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Сергей Ни ҳисобни қисқартиришга эришади. Шундай қилиб биринчи тайм 2:1 ҳисобида "Пахтакор" фойдасига якун топади. Иккинчи таймда Леонид Кошелев гол уриб ҳисобни 3:1га етказади. Фарғоналиклар яна ҳужумга ўтишади ва 84-дақиқада Мухтор Қурбонов ҳамда 90+2-дақиқада Акмал Холматовнинг голлари туфайли ҳисоб 3:3 кўриниш олади. 

Шундан сўнг 15 дақиқалик қўшимча бўлимларга ўтилади. Қўшимча таймлар "Пахтакор" фойдасига ишлаб жамоа 3та гол уришга муваффақ бўлган. Аввалига 110-дақиқада Сергей Лебедев яна кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўяди. 115-дақиқага келиб Гочгули Гочгулиев бу сафар пенальтидан тўп киритади. 118-дақиқада эса захирадан тушган Зайниддин Тожиев якуний ҳисоб 6:3 бўлишини таъминлайди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+6   
28 мар 16:39:13
Oyatulloxon
NEFTCHI qara sani Osiyo yodga olyapti tezroq kuchlilar qatoriga qayt Neftchiijoon
+5   
28 мар 15:59:50
Barca&Liver&Yuve
Шу уйинни жонли курганман стадиондан адашмасам соат 20-00 да бошланиб 22-30 да тугагаган. Хакикий классико булган. Пахтакор хакконий ютган. Уша пайтлари Пахтакор терма командани базаси эди.
+4   
28 мар 16:46:38
Yaxuu)
Barca&Liver&Yuve фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу уйинни жонли курганман стадиондан адашмасам соат 20-00 да бошланиб 22-30 да тугагаган. Хакикий классико булган. Пахтакор хакконий ютган. Уша пайтлари Пахтакор терма командани базаси эди.
Хозир хам !
+3   
28 мар 16:52:10
☆Sadriddin☆
Neftchi - Paxtakor uchrashuvi doim klassik ruxda kechgan o‘sha yillari paxtakor milliy terma jamoamiz bazasiga aylantirilgan edi
+2   
28 мар 17:26:40
Zinur
Узбек эл классикоси Пахтакор - Нефтчи тамом васалом
   
29 мар 08:03:52
ADISE
Neftchijon tezro superligaga qayt seni oʻrning superligada piroʼligada emas
   
28 мар 20:15:42
tima86
Шу уйинни менга бевосита стадиондан куриши насиб этди
   
28 мар 17:11:12
Нефтчи Реал мухлиси
Жудаям ғалати финал. Нефтчи 3-1хисобида ортда бораётиб ўйин охирларида хисобни тенглайди. Қўшимча вақтда эса 3та урдириб қўяди. Лебедов ўзига иккита уради.
   
28 мар 17:08:05
SAF_Legenda
Уйинни стадиондан курган эдим. Эхх... Кандай жанг булганди ушанда. Бунака уйинлар хозир деярли йук. Рухан синмайдиган Нефтчи 25 дакика тинмай хужум килиб асосий вактда амааллаганди. Лекин кушимча вактга кучи етмаганди. Уйинчилар деярли чарчаб Колганди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг