⚡️ ОФК Кубоги-2022. Бугун "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" баҳси бўлиб ўтади

Eldor Akmurzayev
5 окт 2022, 08:35
Бугун, 5 октябрь куни ОФК Кубоги Ҳудудлараро финали доирасида "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашуви ўтказилади.

Жиззахдаги ўйин 18:00 да старт олади. Баҳс “Сўғдиёна” спорт мажмуасига белгиланган.

Мезбонлар бугун тўлиқ оқ рангли либосларда, малайзияликлар эса қизил рангдаги либосларда майдонга тушади.

ОФК Кубоги-2022. Худудлараро финал.

18:00, “Сўғдиёна” – “Куала-Лумпур Сити”

“Сўғдиёна” спорт мажмуаси

Бош ҳакам: Али Сабоҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)

Қанот ҳакамлари: Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайди (Ироқ), Амир Довуд Ҳуссайн (Ироқ)

Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Иси Саррай (Ироқ)

Ҳакамлар назоратчиси: Али Ҳамад Мадҳад (БАА)

Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)

ОФК делегати: Такааки Инокучи (Япония)


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia