ОФК 2022 йилги бир қатор Осиё кубоги беллашувлари бекор қилиш бўйича қарор қабул қилди

Alisher
5 июл 2021
ОФК Ижроия қўмитаси давом этаётган пандемия шароитида барча манфаатдор томонлар билан келишган ҳолда, бир қатор қарорларни қабул қилди.

Қарорга кўра, Индонезия ва Ўзбекистонда ўтадиган U17/U20 Осиё кубоги баҳслари бекор қилинди. Бироқ ушбу мамлакатлар мазкур чемпионатларнинг 2024 йилги баҳсларига мезбонлик ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолади.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги 2022 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи саналари 13-25 сентябрдан номаълум муддатга кўчирилди.

Бундан ташқари, футзал бўйича аёллар ўртасидаги қитъа биринчилиги ҳамда U20 Осиё кубоги ҳам бекор қилинди.

Шу йили 13-24 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш баҳслари 2022 йил апрель ойига кўчирилди. Финал босқич учрашувлари эса 2022 йил 25 сентябрдан 20 октябрга қадар ўтказиладигам бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz