UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  0 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  5 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  24 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  18

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади Янгиликлар

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади.

Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

-мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, қизлар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;

-хорижлик тажрибали мураббийлар ва техник директорлар кузатуви остида минтақаларда футболнинг ривожи учун танланган янги методика асосида болалар ва ўсмирларнинг таълим олишини такомиллаштириш;

-футбол жамоатчилиги иштирокида футбол фестиваллари ва бошқа байрам тадбирларини ўтказиш;

-республика, вилоят, туман (шаҳар) миқёсидаги мусобақалар, футбол фестиваллари, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда унда малакали мутахассислар иштирокини таъминлаш.

Шунингдек, ўзаро келишувга кўра футболга оид методик ўқув-қўлланмалар яратилиши ҳамда уларнинг тасдиқланишида Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали мутахассислар жалб этиб борилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилда бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин мусобақа ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу мусобақаларга Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаол жалб қилинади.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика