UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  0 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  12 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0

ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди Янгиликлар

ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20–24-сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2026 саралаш мусобақасида иштирок этади.

Сафар олдидан Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов мамлакат миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ЎФФ раҳбари жамоа аъзоларига самимий тилакларини билдириб, халқимиз миллий терма жамоадан доимо ҳужумкор ва ғалабали ўйинларни кутишини таъкидлади. Шунингдек, футболчиларга Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилади.

“Сизларнинг ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир голингиз ортида миллионлаб инсонларнинг умиди ва орзуси бор. Биз сизларга ишонамиз. Сизлар нафақат ғалаба учун, балки миллат ифтихори учун курашасизлар", – дея таъкидлади Бекзод Маматқулов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев жамоа Осиё Кубоги саралаш учрашувларига пухта тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, футзалчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳолати юқори даражада бўлиб, жамоа бирдамлик ва интизом асосида ҳаракат қилади.

Шунингдек, сўзга чиққан терма жамоа сардори Машраб Одилов ва ЎФФ Тиббиёт департаменти бош шифокори Лазизбек Тешабоев футболчиларнинг барчаси соғ-саломат эканини, саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёр турганини маълум қилди.  

"Турнир давомида йигитлар бор куч ва ғайратларини сафарбар этиб, мухлисларимизни қувонтирадиган натижалар билан юртимизга ёруғ юз ила қайтиш ниятида сафарга йўл олаяпти", – деди Машраб Одилов.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов сўз олиб, ҳар бир футболчининг ортида Ватан шаъни турганлигини таъкидлади. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ҳамда ўйинчиларига саралаш баҳсларида омад ёр бўлишини тилаб, оқ фотиҳа берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика