UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Хосе Мария Мендез билан учрашди Янгиликлар

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Хосе Мария Мендез билан учрашди

Кеча Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов футзал бўйича Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез билан учрашди.

Испаниялик мутахассис ЎФФ биносида Мираброр Зуфарович қабулида бўлди. ЎФФ президенти Мендезга мамлакатимизда олиб бораётган самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва унга Ўзбекистон футбол Федерацияси кўкрак нишони ва эсдалик совғаси топширди.

Испаниялик Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эдик.

Мураббийнинг мамлакатимиздаги иккинчи бор фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:

- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасини 16-26 май кунлари тарихда илк бор ўтказиладиган ва Таиланд мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёрламоқда.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика