UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  7 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  3 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  11 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  3 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5

ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади Янгиликлар

ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади

Теглар :  ЎФА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бандларига асосан, республикамизда болалар ва ўсмирлар футбол академияларини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Янги ташкил этилаётган болалар ва ўсмирлар футбол академияларига ёш авлод ўртасида футболга бўлган иштиёқни ошириш, профессионал футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига ҳамда профессионал футбол клубларига номзодларни етказиб бериш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш вазифалари юклатилган.

14-16 май кунлари Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг мажлислар залида ҳудудий футбол академияларининг директорлик лавозимларига номзодлар билан суҳбатлар ташкил қилинади. Суҳбат давомида академияларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бўйича режалар, профессионал футболчиларни етиштириш борасидаги амалга оширилиши кутилаётган янги чора-тадбирлар, футбол академияларида татбиқ қилинадиган янги ўқитиш тизимлари муҳокама қилинади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика