ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди
20 фев 02:08
Янгиликлар
ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон футбол ассоциациясида янги мавсум олдидан Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугун ЎФА ҳамда ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида ташкил этилган мазкур учрашувда янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари, регламент талаблари, инфратузилма ва бир қатор муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида клубларга инфратузилмани доимий яхшилаб бориш, академиялар ва аёллар футболига эътибор қаратиш ҳамда клублар фаоилиятини профессионал тарзда ташкил этиш яна бир маротаба эслатилди.
Мутасаддилар томонидан жамоалар вакилларининг саволларига батафсил жавоб берилиб, янги мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар