

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Вейсалович Кападзега футбол соҳасидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома тақдим этди.
Шунингдек, миллий анъаналаримизга мувофиқ Тоҳир Кападзега зарбоф тўн кийдирилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси номидан эсдалик совғалари топширилди.
Ўз ўрнида Тоҳир Кападзе кўрсатилган эътибор учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирар экан, энди давр ёшларники эканини, ёш мутахассисларга футбол ривожи йўлида амалга ошираётган чора-тадбирлари давомида маслаҳатгўй бўлишга тайёрлигини маълум қилди.

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Кападзенинг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади!



