UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Найнгголан Римга қайтмоқчи  0 21:57"Пахтакор"нинг карантиндан кейинги биринчи машғулоти қандай ўтди?   0 21:55Премьер-лига клублари мавсум рестартидан олдин назорат баҳсларини ўтказади, унда ҳакамликни эса мураббийлар бажаради   0 21:37Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси, “Истиқлол”нинг кейинги тақдири, вилоятда клублар сони оширилиши. Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбат  6 21:35Расман: “Реал” Ла Лига рестартидан кейин қолган баҳсларни бошқа стадионда ўтказади  1 21:18Лукас Моура: “У АПЛ афсонасига айланиб бўлган”  0 21:00“Челси” АПЛдан захира имкониятини 9тага оширишни сўради  2 20:45Стерлинг “Ман Сити”ни фақат бири клуб туфайли тарк этиши мумкин  2 20:32“Ротор” ва Россиянинг бир қатор клублари Беларусь чемпионати тўпурарларидан бирига қизиқмоқда  2 20:30Карикатура: АПЛ мураббийлари чемпионат бошланишига тайёрланишмоқда  0 20:22Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Купер бошчилигида Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказган  3 20:02Суперлига 4-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  5 20:00Ўзбекона услубдаги "Ман Сити", тарихни ёдга олган "Ливерпуль"... АПЛнинг асосий клублари либосларидаги ўзгаришлар  2 20:00Россия терма жамоасининг Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши голи аниқланди  1 19:40Расман: РПЛ қолган саккиз турнинг тақвимини эълон қилди  2

Даврон Файзиев - ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди Янгиликлар

Даврон Файзиев - ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ билан ишини янада самарали йўлга қўйиш, матбуот ва медиа департаменти иш фаолиятини яхшлаш, терма жамоалар ва миллий футболимизга оид янгилик ва хабарларнинг тезкорлик билан холис тарзда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ЎФА матбуот ва медиа департаментига янги директор тайинланди.

Эндиликда таниқли шархловчи, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қилади.

“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.


Рейтинг: +198   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг