ЎФА ҳам тасдиқлади: Усмон Тошев Азиз Ҳайдаров ўрнини эгаллади

Sherzod Nurmatov
7 окт 2021
Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Усмон Тошев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоалар бўлимида иш бошлади. Бунга қадар у "Нурафшон" клубининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Усмон Тошев ФИФА инструктори сифатида катта тажрибага эга, у Ўзбекистонда энг биринчилардан бўлиб Про лицензияга эга бўлган мутахассис ҳисобланади. 

У фаолияти давомида бир нечта клубларда, хусусан, “Андижон”, “Насаф”, “Майванд”, “Тофан Ҳарирод”да бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси, 2018 йилда Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи, 2018-2021 йиллар давомида Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Усмон Тошев тасдиқлади

Эшитдик-да: Усмон Тошев тез орада ЎФАда иш бошлайди


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати