

"ЎФА ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров “Металлург” – “Машъал” ўйинида учрашув бош ҳаками меҳмонлар дарвозаси томон қўл билан ўйналган вазиятларда иккита пенальти белгиламаганлиги ҳақида “Рефери тайм”да тан олди. Демак, бош ҳакам ўйиннинг натижасига бевосита таъсир кўрсатган.
Сиз нима деб ўйлайсиз, “Металлург”нинг кетма кет икки учрашувида ҳакамларнинг рақиб жамоа фойдасига “адашиши” шубҳалимасми? Битта учрашувда иккита яққол пенальти белгиламаслигини қандай изоҳлаш мумкин?", - деб ёзади "Металлург" матбуот хизмати.



