

"Барчани бугунги қийин ғалаба билан табриклайман. Бугун Қирғизистон терма жамоаси кучли хоҳиш билан ўйнади. Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, аксинча кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик. Ҳужумга берилиб кетганимиз сабабли, қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Кейинги учрашувларга қадар ушбу хатоларни тўғрилаймиз. Кейинги йиғинларда кўпгина футболчиларимиз ўз жисмоний ҳолатини яхшилаб олади деган умиддаман" - дея фикр билдирди Одилжон Ҳамробеков бугунги учрашув ҳақида



