Одил Аҳмедов терма жамоадаги юбилей голини урди

Narzulla Saydullayev
15 окт 2019
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашувининг биринчи тайми ортда қолди.

Ўйиндаги ҳисоб 15-дақиқада Одил Аҳмедов томонидан очилди. Шу тариқа Аҳмедов миллий терма жамоада ўзининг 102-учрашувида 20-голини урди.

Тарихда Ўзбекистон терма жамоасида шу кунга қадар беш нафар футболчи 20 ва ундан кўп гол урганди. Максим Шацких (34), Александр Гейнрих (32), Миржалол Қосимов (30), Сервер Жепаров (25) ва Игорь Шквирин (20).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia