UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  0 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  2 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  4 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  33 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  7 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  12 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  40 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23

Одил Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг асосий таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Фақатгина шундай ўйинлар орқали ёш ўйинчилар ўсиши мумкин" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг асосий таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Фақатгина шундай ўйинлар орқали ёш ўйинчилар ўсиши мумкин"

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Олимпия" - "Навбаҳор" (1:4) ўйинидан сўнг Одил Аҳмедов Championat.Asia'га ўйиндан таассуротлари ва "Олимпия"нинг бош мақсадлари ҳақида гапириб берди.

- "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида нима дея оласиз? Бу ўйин жамоангиз учун Ўзбекистон кубогидаги биринчиси бўлди.

- Яхши ўйнадик деб ўйлайман. Аммо, бизга тажрибали жамоа қаршилик кўрсатди, шу сабаб, албатта, қийин бўлди. "Навбаҳор" нима қилиш кераклигини билди, бизнинг ёшларимиз эса энди ўрганмоқда. Қаердадир шошишди, қаердадир ҳис-туйғуларни тутиб турушолмади. Улар ҳали ҳам болалар футболида ўйнамоқдамиз деб ўйлашмоқда деб айтса бўлади. Нимадир чиқмади, аммо умуман олганда мен мамнунман.

- "Навбаҳор"нинг бугун асосий таркиб билан чиққани сизни ажаблантирмадими?

- Аксинча, рақибнинг кучли таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Бу ёшларимиз учун катта мотивация ва тажриба. Жамшид Искандеров, Темурхўжа Абдухолиқов ва бошқа кўплаб ўйинчиларга қарши ўйнаш фойдали. Бундай ўйинлар жуда муҳим - фақатгина улар орқали ўсиш ва қандайдир ўзини кўрсатиш мумкин.

- Мамлакат кубогида "Олимпия" олдида қандай вазифа турибди?

- Асосий мақсад - тарбияланувчиларимизнинг Суперлигада, мамлакатдаги турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаши ва сўнгра легионер бўлишлари.

- Мавсум сўнггига кўра Про Лигага чиқиш вазифаси турибдими?

- Йўқ, биз фақатгина ўйинчиларимизнинг ривожланишига эътибор қаратганмиз. Жамоа ҳар ўйинга чиқиши, майдонда бор кучини бериши ва футбол борасида ўсиши керак.


Эмиль Бермуҳамедов суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика