UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”  0 01:49"Рома" "Наполи"нинг икки футболчисини кузатиб бормоқда   1 01:28"Манчестер Юнайтед" таркибни кескин кучайтирмоқчи   3 01:05"Барселона" Дембелени трансферга қўяди   6 00:43"Бавария" кетма-кет 11 ўйинда ғалаба қозонди. Умумий ҳисоб – 36:7   2 00:24Пикфорд "Ливерпуль"га қарши дерби ҳақида: "Ўзимиз ва мухлислар учун уларни мағлуб этмоқчимиз"   2 00:02Де Лигт Роналду ва бошқа жамоадошлари ҳақида гапирди   4 23:40Бундеслига. "Боруссия" "Герта"ни кичик ҳисобда ютди   0 23:24"Барселона" Фатини 100 миллион еврога сотмади   11 23:03"Футбол ретро талқинда" (52-сон)   1 22:42"Боруссия" Торресни харид қилади   5 22:29"Пахтакор" машғулотларни Машариповсиз давом эттирмоқда  6 22:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Падерборн" 1:1  2 22:19Бундеслига. "Байер" - "Бавария" 2:4  0 22:18Бундеслига. "Айнтрахт" - "Майнц" 0:2  0

ОЧЛ ва Суперлигада фақат ғалаба қозонаётган, лекин оптимал формага кирмаган "Пахтакор" ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ ва Суперлигада фақат ғалаба қозонаётган, лекин оптимал формага кирмаган "Пахтакор" ҳақида

Барча спорт тадбирлари, шу жумладан Суперлига-2020 беллашувлари ҳам вақтинча тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Бир муддат олдин "Насаф" жамоасининг дастлабки 3 турдаги ўйинига бағишланган мақолани эътиборингизга ҳавола этгандим.

Фото "Насаф" тўхтамаяпти, жамоа олдига жиддий вазифалар қўйиладиган пайт келдими?! Кучайган "Насаф" ҳақида

Бугун эса вақтинча тўхтаб қолган чемпионатимизнинг яна бир пешқадами "Пахтакор"га тўхталиб ўтаман.

Аввало, мавсум олдидан "Пахтакор"га келган ва кетган ўйинчиларни келтириб ўтаман.

"Пахтакор"га келганлар:
Эрен Дердийок ("Гезтепе", Туркия)
Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Аброр Исмоилов ("Сурхон")
Умар Эшмуродов ("Насаф")
Асалбек Собиржонов

"Пахтакор"дан кетганлар:
Трансфер

Баҳром Абдураҳимов - АГМК

Эркин агент
Марат Бикмаев - "Локомотив"
Марко Симич
Собит Синдаров - "Қўқон-1912"
Андрей Сидоров - "Хўжанд", Тожикистон
Бобур Асқаров

Ижара
Достон Иброҳимов - "Қизилқум"
Ҳусниддин Ғофуров - "Сурхон"
Ҳожимат Эркинов - АГМК
Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев - "Навбаҳор"
Суҳроб Нуруллаев - "Қўқон-1912"
Жасур Яхшибоев - "Энергетик-БГУ", Беларусь


Марказий ҳимоячи Умар Эшмуродов "Пахтакор"га ўтди ва бироз вақт ўтиб ижара асосида яна "Насаф"га қайтди. Кетганлар орасида ўтган мавсум нисбатан кўпроқ ўйнаган Марко Симич ва Марат Бикмаев эди. Уларнинг ўрнига Анзур Исмоилов ҳамда Эрен Дердийоклар олиб келинди. Ёш иқтидорли ўйинчи Асадбек Собиржонов "Бухоро"даги ижара муддати тугаб ортга қайтди. Бундан ташқари, ўтган йил "Сурхон"да жуда яхши мавсумни ўтказган Аброр Исмоилов марказдаги рақобатни кучайтириш учун олиб келинди. Демак, "Пахтакор" таркиб жиҳатидан бу йил 2019 йилга қараганда кучайди. Қўшимчасига ўринбосарлар жамоасидан Ҳумоюрмирзо Иминов чиқиб келмоқда. Арвеладзенинг ўйин услубида марказ ўйинчиларининг ўрни катта. Шу сабаб мутахассис айнан марказдаги рақобатни янада кучайтирди.

"Пахтакор" 2020 йилги Суперлига учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди?


"Пахтакор" устози Шота Арвеладзе дастлабки 3 турда қандай тактик схема ва таркибдан фойдаланганини кўриб чиқамиз.

Суперлига, 1-тур
"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:1

27 февраль 2020 йил
Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Голлар: Игорь Сергеев (пас Драган Черан) 51, Игорь Сергеев (пас Анзур Исмоилов) 89 - Иван Соловьёв (пас Аббос Ғуломов) 26.

"Пахтакор" устози Шота Арвеладзенинг севимли схемаси 4-2-3-1. Жорий мавсум барча ўйинларда жамоа айнан шу тактик схемада ҳаракат қилди. "Навбаҳор" билан дастлабки тур беллашуви ҳам бундан мустасно эмас.

Ўша куни ҳар икки жамоа ҳам жангга тушгандек ўйинни бошлашди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" футболчилари жуда кўп югуришди, зоналарни тез ёпишди, рақиб тўп билан майдон марказидан ўтиши билан кучли прессинг уюштиришди. Бу эса кўп вазиятларда "Пахтакор" футболчиларини шошириб қўйди ва хатолар юзага кела бошлади. Канчельскис шогирдлари киритган гол ҳам айнан прессинг эвазига олиб қўйилган тўпдан кейин юзага келди. 1-бўлимни "Пахтакор"нинг марказий ярим ҳимоячилари Одил Ҳамробеков ҳамда Сардор Собирхўжаевлар ёмон ўтказишди. Ўтказиб юборилган голда ҳам айнан шу икки ўйинчининг хатоси асосий ролни ўйнади. "Лочинлар"га эса шу кунги ўйин учун тасанно дейман. Биринчи бўлимда улар амалдаги чемпионга имкон беришмади, ҳар бир тўп учун кескин кураш кечди.


Бош ҳакам шу куни яхши кетаётган ўйинни бузиб қўйди, менимча. "Пахтакор" майдонда кўпчилик бўлиб қолганидан кейин катта куч билан олдинга ўтди ва таркибдаги бундай ўйинчилар билан гол уриши деярли аниқдек эди. Меҳмонларнинг қизилдан кейин икки ҳисса югуришига тўғри келгани ҳам мезбонлар фойдасига бўлди. Игорь Сергеев эса шу куни олқишларга муносиб бўлди. Иккита имконият ва жуда ноқулай рақибга қарши беллашувда жамоасига ғалабани олиб берди. Лекин, шу куни ҳар икки жамоа ҳам мағлубиятга муносиб эмасди. Менимча, дуранг энг адолатли натижа бўлган бўларди. "Пахтакор" таркибидаги ўйинчиларнинг даражаси ва тажрибаси охирги дақиқаларда ўз сўзини айтди.

Бу жамоалар ўртасидаги охирги ўйинлар икки томон футболчиларининг жанжалларисиз ўтмаяпти. Бу ижобий ҳолат эмас, лекин "Пахтакор" ва "Навбаҳор"нинг сўнгги йилларда принципиал рақибларга айланишгани ҳам бунга сабаб бўлаяпти.

Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда"


Суперлига, 2-тур
"Пахтакор" - "Бухоро" 3:0

8 март 2020 йил
Тошкент. "Пахтакор" стадиони
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳрух Аъзамов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Голлар: Драган Черан (пас Достонбек Ҳамдамов) 65, 81 (пен.), 85 (пас Жалолиддин Машарипов).

Таркиб ва ўйин томонлама катта фарққа эга жамоалар тўқнашуви. Шу куни икки хил ўйин бўлди: голгача ва голдан кейин. "Пахтакор" кўплаб вазиятлар яратди, лекин гол уриб олгунча анча қийналди. "Бухоро" ўйинчилари биринчи голни ўтказиб юборгунларигача дарвозалари дахлсизлигини сақлаб тура олишди, аммо биринчи голдан кейин жамоа ҳимояси сочилиб кетди. Шу куни бухороликлар дарвозабони Зафар Сафоев кўп вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Бежизга гарчи 3та гол ўтказиб юборган бўлса-да, айнан Сафоевни сайтимиз томонидан 2-тур рамзий жамоасига киритмагандик. Ўйинни кўрган одам кипер рамзийга муносиб ўйин кўрсатганига амин бўлади.

"Пахтакор" футболчилари биринчи голни уриб олиш учун анча тер тўкишди, Черан ҳисобни очгандан кейин эса уёғига эркинроқ ҳаракат қилишди ва бироз очилган рақибни яна икки бор жазолашди. Машарипов, Ҳамдамов ва Черанларнинг маҳорати йирик ғалабани таминлади.

Видео Шота Арвеладзе: "Пахтакор" футболчилари тезроқ формага киришлари керак"


Суперлига, 3-тур
"Пахтакор" – "Металлург" 4:1

14 март 2020 йил
Тошкент. "Пахтакор" стадиони
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Драган Черан 30, Игорь Сергеев 32, Жалолиддин Машарипов 53, Эрен Дердийок (пас Фарруҳ Сайфиев) 72 - Муродбек Бобожонов (пас Станислав Андреев) 69.

Бу хатолар ўйини бўлди. Александр Лобанов 11-дақиқада аввалига Сергеев, кейин эса Чераннинг зарбаларини ажойиб сейв эвазига қайтарди. Лобанов дастлабки 3 турда энг яхши киперлардан бири бўлди.

Лекин, шу куни шерикларининг бирин кетин йўл қўйган хатолари Лобановга ҳам, "Металлург"га ҳам қимматга тушди. "Пахтакор"нинг биринчи учта голига бекободликлар ўйинчилари ассистентлик қилишди. Черан ҳисобни очган вазиятда Сергеев тўпга бош билан зарба берди, унинг зарбаси Акбар Исматуллаевнинг оёғига тегиб Драганга бориб тушди. Сергеевнинг голида эса Камолиддин Тожиев ёш болаларча хато қилди. Игорь йўқ жойдан гол уриб кетди. Машариповнинг голида эса Ихтиёр Тошпўлатов тўпни олдинга тепиб юбораман деб уни Жалолиддинга ташлаб берди. 9-рақам соҳиби эса бундай "совға"ни кўкка совурмади. Бу учрашувда мезбонлар учун энг ижобий жиҳат жамоанинг янги легионер ҳужумчиси Эрен Дердийок ниҳоят гол ургани бўлди, менимча. Эрен гол уришни бошлаб олиш учун кўп ҳаракат қилди ва ниҳоят "Металлург" билан баҳсда бу амалга ошди. Дердийокнинг бош билан урган голига эса тасанно дейиш мумкин. Шу жойда Суперлига 3-тур шарҳида ёзган айрим гапларни келтириб ўтмоқчиман: Ўша вазиятда Эрен бош билан қай даражада ўйнай олишини кўрсатиб қўйди. Европача мактаб кўргани билинди. Унинг бош билан ўйнаши менга суриялик ажойиб форвард Омар Ал-Сомани эслатиб юборди. Ал-Сома ҳам бош билан энг яхшилардан бири ва буни 2018 йил Тошкентда ўтган ўртоқлик ўйинида ҳам исботлаб кетганди.

Видео Арвеладзе: "Дердийокни чиройли голи билан қутлайман"


Дастлабки 3 турда "Пахтакор" сафида самарали ҳаракатларни амалга оширган ўйинчилар:

Голлар:

Драган Черан 4та
Игорь Сергеев 3та
Жалолиддин Машарипов 1та
Эрен дердийок 1та

Голли паслар:
Драган Черан
Анзур Исмоилов
Достонбек Ҳамдамов
Жалолиддин Машарипов
Фарруҳ Сайфиев (ҳаммаси биттадан)


"Пахтакор" ҳали оптимал формада эмас

Жорий мавсумда "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларда деярли бир хил сценарий кўзга ташланмоқда. Жамоа биринчи голгача у қадар ёрқин кўринмаяпти, хатолар кўп бўлаяпти. Лекин, голдан кейин ўзига келмоқда. Шунингдек, жамоа деярли ҳар сафар биринчи бўлимни ёмон ўтказмоқда. Суст ҳаракатлар, брак паслар ва пассив ўйин. Танаффусдан кейин "шерлар" ўйинни ўзгартиришмоқда. Бу "Пахтакор" ҳали оптимал формада эмаслигидан дарак. Собирхўжаев кўплаб хатоларга йўл қўя бошлади ва учинчи турга келиб Ш.Арвеладзе унга дам бериб Аброр Исмоиловни туширди. Ўтган мавсум катта ҳажмдаги ишни бажарган Ҳамробеков ва Собирхўжаев бу мавсумни яхши бошлай олишмади. Ҳаммаси изига тушиб олиши учун уларга вақт керак. Энди уларда вақт керагидан ҳам ортиқ, афсуски. Ҳамробековга ижобий жиҳат ҳам бор, яъни Одил олдингидан фарқли ўлароқ тез-тез рақиб дарвозаси томон зарба беришни бошлади. Бу яхши.

Анзур Исмоилов ажойиб трансфер бўлгани кўриниб турибди. У ўзининг даражасини кўрсатиб қўймоқда, сўзсиз зўр ҳимоячи. Шота Арвеладзе Е.Кримец, Ш.Аъзамов ва А.Исмоиловдек 3 нафар ажойиб марказий ҳимоячиларга эгалиги унинг катта ютуғи. Ўзи умуман мураббий таркибни анча кенгайтириб олди ва бу қисқа вақтда кўп ўйин ўтказишга тўғри келадиган паллаларда яхшигина қўл келади. Марказда ўйнатиш учун Ҳамробеков, Собирхўжаев, Аброр Исмоилов, Ҳумоюнмирзо Иминов бор. Садриддин Абдуллаев жароҳатдан қутулса яна бир ўйинчига эга бўлади. Бундан ташқари, Козак ҳам марказда ўйнай олади. Ўйин услубида марказий ярим ҳимоячилар муҳим рол ўйнайдиган Шота учун марказда шунча футболчининг борлиги ютуқ.

Ҳужумда Машарипов, Ҳамдамов, Черан ва Сергеев сўзсиз асосий ўйинчилар. Дердийок ва Асадбек Собиржоновлар эса захирадан тушиб ўйинни бузиб қўйишмаяпти. Ҳали Жавоҳир Сидиқов сафга қайтса рақобат кучаяди. Шу ўринда Асадбек Собиржоновни алоҳида тилга олишни хоҳлардим. Жуда иқтидорли ушбу ёш вингер ўтган мавсум "Бухоро"да ажойиб мавсумни ўтказди. Бу йил эса Шота уни жамоада олиб қолди. Машарипов қачондир кучлироқ чемпионатга йўл оладиган бўлса айнан Асадбек унинг ўрнини эгалласа керак. Бу шунчаки менинг тахминим.


"Пахтакор" формага кириб олмаган бўлса-да, бу мавсум барча расмий ўйинларда ғалаба қозонди. Бу жамоанинг ҳозирги салоҳияти билан боғлиқ. "Шерлар" шундай даражага чиқиб олишди-ки, ўйин кутилганидек чиқмаётганда ҳам натижа қилиб кета олишмоқда. Арвеладзенинг ўзи ҳам футболчилари тезроқ формага кириб олишлари кераклигини айтиб ўтганди. "Пахтакор" формага кириб олганидан кейин эса уларни тўхтатиб қолиш Суперлигада янада қийин ишга айланиб қолиши мумкин.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> СУПЕРЛИГА

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

+15   
29 мар 18:50:07
Shaxzodb2k
Uzb buyicha hamma futbolchilani terib ogandan keyin nimani kutaylik ochl olish uchun hali paxtakorga anchagina yil kere |superligada hamma uyinni uzida qabul qigandan keyin nima busin yutadida derdiyok ham 1 yil uunaydimi yu yana ketvoradi shuncha pullar esiz undan kura nasafga berish kere bu pulanni faqat nasaf navbahor oqliydi
+11   
29 мар 19:32:01
ФАН*
Юртимизда хозирда амалда булган КАРАНТИНГА ка'ттий ва жиддий риоя килишга эриша олсак Худо Хохласа бу кунлар хам якин ойларда утиб кетади деб умид киламиз ва яна уша биз сог'инган стадионда, биз сог'инган Суперлига учрашувларини курамиз ИНШААЛЛОХ.
Майли минг талашиб-тортишсак хам борингизга ШУКУР хурматли Узбек футболи ишкибозлари.
Яхши кунларда стадионда учрашгунча хаммамиз сог'-саломат булайлик.
+11   
29 мар 18:03:15
KhaDJii ФК ПахтакоР
Тогри хали Пахтакор оптимал формадамас! Худо хохласа карантиндан кейин хакикий Оптимал формадаги Пахтакорни корамиз! ОЧЛ да анча бош огрик болади колган камандалар га) Пахтакор Чемпион
+10   
30 мар 22:50:00
Ózga sayyoralik
SNAYPER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор кайси жамоа диб ОЧЛни тарк этди биласанми, бу дегани Узб жамоаларида Хави ва Бунеджа каби топ футболчилар бормидики ютказиши керак булса ээээхххх узга сайералик.
Shu ham gapmi. Axir sani shu paxtakoringni guruhda qoldirib ketgan Xavi bilan Bunedjaga ega bólgan Al-Saddni Al-Hilol ortda qoldirib chempion bóldi-ku.

Agar paxtakoring haqqatdan kuchli bólganida Al-Hilolga óxshab hamma raqibini yanchib ótib OCHLda chempion bólardi.
+10   
30 мар 22:39:26
Ózga sayyoralik
SNAYPER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор чемпион, санга ухшаган узга сайераликлар акиллаганча колиб кетаверади
Paxtakor hakamlar yordami bilan chempion, buni butun Ózbek xalqi biladi, sanga óxshagan haqiqatni kótarolmaydiganlar esa akillagancha qolib ketaveradi. Ósha 2015-yilgi mavsumda paxtakor metallurg (3:2) bilan kelishilgan óyin qilib, shu yili soxta chempion bólgani esingdan chiqdimi?!
+10   
29 мар 22:56:15
Ózga sayyoralik
SNAYPER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор оптималь формада, факат ракибни савиясига караб куч сарфламокда, утган йили хам ОЧЛни тарк этканидан сунг Суперлигада тугри келганини янчиб ташлаганди.
Aniqrog'i Paxtakor hakamlar yordami bilan optimal formada, faqat raqibni saviyasiga qarab hakamlarini tanlamoqda, ótgan yili ham OCHLni xolis óyinlariga "tishi" ótmaganidan erta tark etganidan sóng Superligada hakamlari bilan tóg'ri kelganini yanchib tashlagandi.
+9   
29 мар 19:53:27
Анвар Рахимов
Ҳозир ҳаттоки Спартакниям оптимал ҳолатда дейиш қийин.
+8   
29 мар 19:49:31
Mirhamid Abidov
Пахтакорни мухлиси сифатида шуни кушимча килишни лозим топдим.
Камчиликлар куп агарда Хамдамов билан Машариповни ёпиб куйилса жамоани хужуми улади,чунки Хамробеков билан Собирхужаевда ижодкорлик йук улар хужум бузишади прессинг килишади аммо хужум чизиги вакилларини хавфли вазиятга олиб чикиш тупни узида ушлаб туриб ракиб футболчиларини ён атрофига егиш йук.
Хужумда хам бирор бир лотин америкасидан Бразилия Аргентина Уругвай Парагвайми ёшрок тезкор абжир узига узи вазият яратиб оладига хужумчи булса зур буларди
+8   
29 мар 18:06:11
Qodirali Imamov
Hudo hohlasa hali optimal formaga kirvosa hammasi yaxshi boladi zor oyinlari hali oldinda
+7   
29 мар 18:23:20
Abdurahmon
Insha Alloh shu kunla otvosin Ochl ni Uzbga op keladi Paxtakor nasib qisa)
+2   
30 мар 06:59:56
Митсуки
Shaxzodb2k фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzb buyicha hamma futbolchilani terib ogandan keyin nimani kutaylik ochl olish uchun hali paxtakorga anchagina yil kere |superligada hamma uyinni uzida qabul qigandan keyin nima busin yutadida derdiyok ham 1 yil uunaydimi yu yana ketvoradi shuncha pullar esiz undan kura nasafga berish kere bu pulanni faqat nasaf navbahor oqliydi
E. Ukam. O'g'il bolamisan o'zi.
Paxtakor davlat puliga qarab qomagan. O'zilari klubilar davlat puliga turbti, bomasam bir ting.
+2   
29 мар 19:27:12
SNAYPER 10
Пахтакор оптималь формада, факат ракибни савиясига караб куч сарфламокда, утган йили хам ОЧЛни тарк этканидан сунг Суперлигада тугри келганини янчиб ташлаганди.
+1   
30 мар 06:58:22
Митсуки
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Terib olgan? Pul bo'lganidan keyin o'zining hohishi emasmi yoki xalqning pulidan transfer qilayaptimi? Superligadagi barcha o'yinlarni o'zida qabul qiladi? Senga ham qiyin, o'zingning jamoang qaysi bilmadimu, lekin aniq bir noprofessional bir jamoaligi aniq. O'zi Pah. Bun. Nasaf. Nav. dan keyin professional jamoa bormikan O'zbda?
To'ppa to'g'ri. Bizi komanda xalq pulini iwlatvotgai yoq.
Paxtakor shaxsiy klub.
+1   
30 мар 06:56:13
Митсуки
Shaxzodb2k фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzb buyicha hamma futbolchilani terib ogandan keyin nimani kutaylik ochl olish uchun hali paxtakorga anchagina yil kere |superligada hamma uyinni uzida qabul qigandan keyin nima busin yutadida derdiyok ham 1 yil uunaydimi yu yana ketvoradi shuncha pullar esiz undan kura nasafga berish kere bu pulanni faqat nasaf navbahor oqliydi
Sandaqani PAXTAKOR bilan bir tingli ishing bo'masin. Xop?
+1   
29 мар 18:37:16
Uzbek_86
KhaDJii ФК ПахтакоР фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тогри хали Пахтакор оптимал формадамас! Худо хохласа карантиндан кейин хакикий Оптимал формадаги Пахтакорни корамиз! ОЧЛ да анча бош огрик болади колган камандалар га) Пахтакор Чемпион
Худохохласа...
Худохохламаса хеч нарса булмайди. Эсон омон шу кунлардан утволайлик. Колганини вакт курсатади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг