

Бугун Душанбе клуби делегацияси 18 нафар футболчи билан Тошкент шаҳрига етиб келди. "Истиқлол" аъзолари пойтахтимиздаги "София" меҳмонхонасига жойлашишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бугун кунинг иккинчи ярмида "Истиқлол" машғулот ўтказади. Эртага ўйинолди матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Истиқлол" учрашуви 21 январь куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да бошланади.






