Обамейянг "Боруссия"дан кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
26 май 2017
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг клубини ўзгартирмоқчи.

Маълумотларга кўра, габонлик бу борада "Боруссия" раҳбарияти билан учрашди ва улардан бошқа клубга ўтишга имкон беришни сўради. Обамейянг хизматларига "Милан", ПСЖ ва "Тяньцзинь Цюаньцзянь" қизиқиш билдирмоқда.

Обамейянг ҳамда немис клуби ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзигача амалда. Якунланган мавсум натижаларига кўра, форвард 32 та учрашувда 31 та гол урди ва 2 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild