ОАВ ходимлари диққатига!
23 апр 2017 13:16
Янгиликлар
ОАВ ходимлари диққатига!
25 апрель (сешанба) куни "Локомотив" ўз майдонида Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган учрашувни ўтказади.
"Темирйўлчилар" ТТЗдаги "Локомотив" стадионида Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клубини қабул қилишади.
Мазкур беллашув "Локо" учун жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки жамоамиз ғалаба қозонган тақдирда кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолади. Эсингизда бўлса, Саудияда кечган баҳс "Локо"нинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якун топганди. Бу гал эса "темирйўлчилар" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўришади.
Эртага, 24 апрель куни ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида журналистлар учун ўйинолди матбуот анжумани ташкил қилинади. Матбуот анжумани "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади ва 12:00да бошланади. Биз барча турдаги ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этиб қоламиз.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар