ОАВ: Коутиньо "Барселона"да 7-рақамни олмайди
10 янв 2018 12:42
Янгиликлар
ОАВ: Коутиньо "Барселона"да 7-рақамни олмайди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо янги клубида миш-мишларда айтилганидек 7-рақамда ўйнамайди.
Catalunya Ràdio тақдим этган маълумотга кўра, бразилиялик Каталония клубида 14-рақам остида тўп тепади. Ушбу рақамнинг амалдаги эгаси Хавьер Маскерано ҳисобланади. Аргентиналик футболчи январдаги трансфер ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хориж нашрлари Коутиньо 7-рақамда ўйнашини тахмин қилишган эди. Ушбу рақам эгаси Арда Туран "Истанбул Буюкшехир" билан музокараларни бошлаб юборган.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 8
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар