ОАВ: "Боруссия Д" энди ҳужумчи сотиб олиш арафасида

Tolibjon Qosimov
21 июн 2019
"Боруссия" Дордмунд клуби Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"си ҳужумчиси Алассан Плеага қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "Yahoo Sport FR" хабар берди.

26 ёшли француз ўтган мавсум мюнхенгладбахликлар учун 35та ўйин ўтказди ва 15та гол уриб, тўртта голли пас берди. "Transfermarkt.de" ҳужумчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Боруссия М"нинг бельгиялик вингери Торган Азар дордмундликлар сафини тўлдирган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Yahoo Sport FR