«Ньюкасл» Ярмоленкога қизиқмоқда

«Динамо Киев» футболчиси Андрей Ярмоленко «Ньюкасл» жамоаси қизиқишларига сабаб бўлган.

"Биз тўрт йилдан буён Ярмоленконинг ўйинларини кузатиб келамиз. Бу футболчи юқори даражадаги ўйинчи ҳисобланади. Европа лигасида "Эвертон"ни тор-мор келтирилишида ҳам унинг ҳиссаси катта бўлганди. Андрей эндигина 25 ёшга тўлди. У мавсум давомида 18 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, унинг Украина терма жамоаси сафида ўтказган ўйинлари 48 тага етган", - дейди "Ньюкасл" клубининг собиқ скаути Пол Монтгомери.


Манба: sports.ru