"Ньюкасл" вингери бир қанча ойга сафдан чиқди
26 сен 2023 19:13
Янгиликлар
"Ньюкасл" вингери бир қанча ойга сафдан чиқди
"Ньюкасл" футболчиси Харви Барнс жароҳати сабабли бир қанча учрашувларни ўтказиб юборади.
"Sky Sports" маълумотига кўра, Барнс АПЛ доирасида "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олган. Ҳозирча унинг айнан қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас, аммо энг ками 2 ой у футболдан ташқарида бўлиши кутилмоқда.
Барнс июль ойида "Ньюкасл"га кўчиб ўтди ва жамоа таркибида 7 ўйин ўтказиб, 1тадан гол ва ассистни ҳисобига ёздириб қўйди. Жамоанинг навбатдаги учрашув 27 сентябрь куни Англия Лига Кубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар