"Ньюкасл" Льорисни сотиб олишни режалаштирмоқда

Sherzod Nurmatov
12 дек 2023
"Ҳаккалар" франциялик футболчини жароҳат олган Ник Поупга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Англиянинг "Ньюкасл" клуби "Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорисни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди "Sun Sport".

"Ҳаккалар" яқинда 37 ёшни қарши оладиган футболчини жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан Ник Поупнинг ўрнига олиб келмоқчи.

Уго Льорис жорий мавсум "Тоттенхэм" таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sun Sport