"Ньюкасл" "Лестер" футболчисини 44 млн еврога сотиб олади
20 июл 2023 11:47
Янгиликлар
"Ньюкасл" "Лестер" футболчисини 44 млн еврога сотиб олади
"Sky Sports" хабарига кўра, "Лестер" ярим ҳимоячиси Харви Барнс "Ньюкасл"га ўтишга яқин турибди.
Манба берган хабарга кўра, томонлар 25 ёшли англиялик футболчининг 44 миллион евролик трансфери борасида келишиб олган.
Барнс "Лестер" тарбияланувчиси саналади. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 35 млн еврога баҳоламоқда.
Барнс ўтган мавсум "Лестер" сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар