

Англиянинг "Ньюкасл" клуби ҳимоячиси Киран Триппьер Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин, дея хабар берди Николо Скира.
Хабар берилишича, 33 ёшли Триппьер араб клубидан муҳим таклиф олган. Клуб номи эса маълум қилинмаган.
33 ёшли ҳимоячи 2023/24 йилги мавсум "Ньюкасл" сафида 39 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.



