

"Ньюкасл" "Челси"нинг 3 нафар ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда.
"The Telegraph" нашри хабарига кўра, "ҳаккалар" Конор Галлахер, Рубен Лофтус-Чик ва Ҳаким Зиешни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер дастлабки икки футболчини йўқотишни истамайди, аммо охиргиси қўйиб юборишга тайёр.
29 ёшли марокашлик футболчи жорий мавсум АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.



