Нурилло Тўхтасинов: "Рақиб жамоа кучли, лекин биз ҳам улардан қолишмаймиз"
28 мар 2018 15:44
Янгиликлар
Нурилло Тўхтасинов: "Рақиб жамоа кучли, лекин биз ҳам улардан қолишмаймиз"
Эртага суперлига 4-тур учрашувларига старт берилади.
Бу турда Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси сафарда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашувдан олдин "Сўғдиёна" футболчиси Нурилло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Суперлига баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда. Жамоалар ҳар бир очко учун кескин кураш олиб боришмоқда. "Қизилқум" жамоаси ҳам очко олиш учун майдонга тушади. Биз ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Агарда эртага рақибларимизни мағлубиятга учратмасак кейинчалик биз учун қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам эртага фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Рақиб жамоа кучли, леки биз ҳам улардан қолишмаймиз", - дейди Нурилло Тўхтасинов

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар