Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди

Alisher Ostonov
8 май 2025
Дарвин Нуньес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Ливерпуль" ҳужумчисини "Наполи" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инглизлар 25 ёшли футболчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар баҳоламоқда.

Шунингдек, неаполликлар ёзда эркин агентга айланадиган "Лилль" аъзоси Жонатан Дэвид трансфери устида ишламоқда. Футболчига бошқа клублардан, хусусан "Интер"дан ҳам таклифлар бор. Канадаликнинг вакиллари юқори талаблар қўйишмоқда, аммо "Наполи" уларни шартномага товон пули қўшиш орқали кўндиришга уриниши мумкин.

Нуньес жорий мавсум АПЛда 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: alfredopedulla.com