Нойер: “Қатарда чемпион бўлсак, термадаги фаолиятимни якунлайман”
08 ноя 2022 08:50
Янгиликлар
Нойер: “Қатарда чемпион бўлсак, термадаги фаолиятимни якунлайман”
“Бавария” кипери Мануэль Нойер Жаҳон чемпионати-2022 олдидан Германия терма жамоаси ҳақида гапирди.
“Ўйлашимча, Қатардаги жаҳон чемпионати мен учун охиргиси бўлади, аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Очиғи, бу мусобақа натижасига боғлиқ. Агар жаҳон чемпиони бўлсак, терма жамоа билан хайрлашиш ҳақида ўйлайман. Қатардаги мудниалда ғолиб бўлмоқчимиз, деб айтишдан қўрқмайман. Аммо биламизки, кўплаб кучли жамоалар бизга қарши тўқнаш келади”, дейди Нойер.
Эслатиб ўтамиз, немисларга гуруҳ босқичида Испания, Коста-Рика ва Япония рақиблик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар