

"Менинг янги шартномам борасидаги музокаралар жуда яхши кетмоқда. Бизда захирада жуда кўп вақт бор. Шундай экан, барчаси яхши кетмоқда", - дейди Нойер.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Нойер "Бавария"да 2011 йилдан бери ўйнайди.
Дарвозабон 2021/22 йилги мавсум немис клуби таркибида барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 36та тўп олиб чиқди ва 14та "қуруқ" ўйин ўтказди.



