Нойер 23 ёшли гандболчига уйланди
14 ноя 2023 21:30
Янгиликлар
Нойер 23 ёшли гандболчига уйланди
"Бавария" ва Германия термаси посбони Мануэль Нойер энди бўйдоқ эмас.
37 ёшли футболчи гандболчи Аника Бисселга уйланди. Тўй 12 ноябрь куни бўлиб ўтди ва унда кўп инсон иштирок этмади. Шунингдек, тўйдан расмларнинг чиқмаслиги илтимос қилинди.
Нойер ва Биссель сентябрь ойи охирларида бир-бирига узук таққанди. Баҳорда жуфтликнинг илк фарзанди туғилиши кутилмоқда.
Фикрлар