Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"

Iskandarov Abdulaziz
30 июн 2025
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Носир Абдусаломов фикрларини билдирди.

"Ўйин қийин кечишини билган эдик. "Сўғдиёна" ҳам шаклланган, кучли таркибга эга жамоа. Аллоҳга шукур буни уддаладик",- дейди Носир Абдусаломов. 

- Носирбек Абдусаломов ўзи ким? Уни ким кашф қилди?

- Албатта мураббийлар ишончи ёрдам бермоқда. Бу мени ҳар бир ўйинда олдинга юришимга туртки бўлмоқда. Тўғри кўрсатмалар беришяпти.

- Кейинги ўйин "Андижон"га қарши бўлади. Бу жамоа мухлислари билан машҳур. Бу жамоага қийинчилик туғдирмайдими?

- "Динамо" билан ўйинда ҳам буни кўрдик. Мухлислар қаршисида тўп тепиш ёқимли. Бу бизга куч беради. Ортга ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

- Голингизни кимга бағишладингиз?

- Футболга кириб келишимда бобомнинг ҳиссалари катта. Улар ўйинни стадиондан кузатдилар. Голимни бобомга бағишладим.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia