UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  0 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  1 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  3 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  3 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  15 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2

Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди! Янгиликлар

Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!

Италия бунга йўл қўймаслиги учун нима қилиш зарур?

Жаҳон чемпионатига 28 йилда илк бор чиқиш учун Норвегия ўз уйида эстонияликларни мағлуб этиши ва Италияга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслиги талаб қилинарди – аниқ ҳисоб эса ҳар икки терманинг биттадан учрашувидан сўнг маълум бўларди. 

Биринчи вазифани скандинавлар муваффақиятли бажара олишди, лекин осон бўлди дейиш қийин.

Норвегия тўп назоратини илк дақиқалардан ўз қўлига Олди — 80%, қаторасига иккита бурчак зарбаси, дастлабки 8 дақиқада эса 4 та зарба йўллади. Шунга қарамай, эстонияликлар анча вақтгача қаршилик кўрсатишди. Вақти-вақти билан улар ўйинни ўз дарвозаларидан бироз узоқлаштиришни ҳам уддалашди. 

Шу ўринда, мухлисларнинг ёдида бўлса ажаб эмас норвегияликлар айнан Эстония дарвозасига гуруҳдаги рақиблар орасида энг кам гол уришга муваффақ бўлганди: Италияга — 3 та гол, Исроилга — 4 ва 5 та, Молдавияга — 5 ва 11 (!). Эстония билан биринчи баҳсда эса минимал ғалаба расмийлаштирилганди (1:0).

Холанд ва Сёрлот майдонда бўлса ҳам норвегияликларга ҳужумларни аниқ якунловчи зарба етишмасди. Ғалатироқ туюлиши мумкин, кўрмаганлар ишонмаслиги ҳам мумкиндек, аммо 30-дақиқада аниқ зарбалар бўйича Эстония олдинда эди — 1:0. Умумий зарбалар сони эса 2:11...

Биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади. Ўйиндан келиб чиқсак, дуранг бўлим учун адолатли якун эди: скандинавлар майдондаги катта устунликка қарамай, бирорта юз фоизлик вазият ярата олишмади ва 0,85 xG қайд этишди.

Танаффусдан қайтгач, Норвегия дарҳол ишга жиддий киришди ва омад ҳам улар томонга ўгирилди. Эстонияликлар бор кучлари билан рақибга қаршилик қилишарди, аммо Бергенинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин Сёрлотни зарарсизлантира олишмади. Биринчи гол хурсандчилиги тугаб улгурмай, "Атлетико" ҳужумчиси эса дублга эришди. Бу сафар ассист "Боруссия Дортмунд" вакили Юлиан Рюэрсон ҳисобига ёзилди. Натижада, 52-дақиқадаёқ бу баҳсда сенсация бўлмалиги аниқ бўлиб улгурди.

Шундай бўлсада, скандинавлар тўхташни истамасди! Елкадаги босим юки йўқолиб, шунчаки футболдан завқ олиш имкони пайдо бўлди. Рюэрсон яна тўпни ҳаводан жарима майдончасига йўллади, охирги зарбани бу сафар Эрлинг Холанд амалга оширди. 6 дақиқа ичида 3 та гол!

Учинчи гол ортидан тўртинчиси ҳам ўзини узоқ куттирмади. Давид Меллр узоқ бурчакни нишонга олиб тўпни узатди, Холанд эса айнан шуни кутиб турганди. Эрлинг — жорий мавсум 30 та гол урган биринчи футболчига айланди. Бунинг учун унга бор йўғи 19 та учрашув етарли бўлди! Ҳақиқий киборг!

Ўйиндаги сўнгги гол эса норвегияликлар дарвозасига урилди. Ҳимоячилар Роби Саарма осонлик билан қочиб кетиб, Нюланднинг ҳаракатларига қарама-қарши йўналишда зарба беришга имкон яратиб беришди. Дастлабки 50 дақиқада жамоалар бирорта гол ура олмаган бўлса, кейинги 15 дақиқада — "сразу" 5 та. Қолган дақиқаларда жамоалар финал ҳуштагини кутиб ҳаракат қилишди. Фақат бир вазиятда рикошетдан сўнг тўп Нюланд дарвозаси тўсинига тегди.

Охирги турдан ва Италияга сафардан аввал Норвегия рақибдан 3 очко олдинда ва тўплар фарқи "+29". Италияликларда эса "+12". Женнаро Гаттузо жамоаси гуруҳда биринчи бўлиши учун Норвегияни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратиши керак. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг, Норвегиядаги, биринчи тўқнашуви 3:0 ҳисобида Холанд ва шериклари фойдасига ҳал бўлганди. Энди ана ўша рақибни 9 та тўп фарқи билан таслим этиш — эртакка ўхшайди.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 ноя 17:12:15
Narzulla
Zohid Sheraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ca…биринчи навбатда уз-аро уйинга карайди..италия 4- туп фарки билан ютса .грухда биринчи уринни олади
ЖЧ саралашида тўплар нисбати биринчи ўринда.
   
14 ноя 17:09:14
Asilbek 7
Zohid Sheraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ca…биринчи навбатда уз-аро уйинга карайди..италия 4- туп фарки билан ютса .грухда биринчи уринни олади
Evropada undaymas toʻplar asosiysi
   
14 ноя 16:45:49
Zohid Sheraliev
Ca…биринчи навбатда уз-аро уйинга карайди..италия 4- туп фарки билан ютса .грухда биринчи уринни олади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика