UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  0 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  13 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  11 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  3 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  24 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24

Нўъмон Ҳасанов: “Бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман”

Қуйида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг футбол ҳақидаги фалсафий фикрларини тақдим этамиз.

– Мураббий ўйин “схемаси”ни ўзида мавжуд футболчиларга қараб туза олмайди. Бу жиҳат бемазмун ва келажаксиздир. Тараққиёт эса, мураббий ўйин моделини  олдиндан тасаввур қилиб, шунга яраша ижрочиларни танлаганидагина бўлади.

– Ўйин ёддан чиқади, натижаси эса абадий қолади. Футболнинг бор мазмуни натижададир.

– Мураббий бутун умри давомида ўқиши – изланиши лозим. Ким ўрганмай қўйдими – у мураббий эмас. Вақтни алдаб бўлмайди

– Мураббийлик ўйинчи бўлишдан кўра қийинроқ. Майдонда сен тўпни бошқарасан, майдон четида эса инсонларни бошқаришга тўғри келади.

– Футбол ривожланишига мухлислар “юлдуз” деб атайдиган ўйинчилар катта зарар етказади. Улар машғулотларда янада кучлироқ бўлиш учун шуғулланиш ўрнига  ўз иқтидорларини эксплуатация қиладилар.



– Мен – мураббийман. Бу касб – ҳаётим мазмунидир.

– Мен ўз касбимни севаман. Мен учун уни янада чуқурроқ эгаллаш йўлида изланиш келажакда қайси жамоани бошқариш хусусида бош қотиришдан кўра мароқлироқ.

– Мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун бугунги жамиятимизга нафақат муаммони тўлиқ ҳис этиш, балки соғлом фикрлаш ҳам етишмайди. Яъни, ғолибларга хос фикрлаш. Уни шакллантириш учун ғалаба сари элтадиган йўлни топиш керак. Футболчилардаги ғолиблик руҳи натижаларда эмас, уларнинг фикрлаши ва муноабатларида акс этади. Уни шакллантириш – қисқа вақт ичидаги юмуш эмас. У узоқ ва машаққатли меҳнат эвазига юзага келади.

– Доимо холисликка интиламан.

– Мураббийлик касби жуда мураккаб. Қоидага кўра доимо биз айбдормиз.

– Менга ҳеч қачон мураббийлар азият чекмайдилар, деб айтманг. Фақат ишламайдиган одамгина азият чекишдан холи бўлиши мумкин.

– Машғулотларим шогирдларимга ёқишини истайман. Клубнинг барча аъзолари, мухлислар меҳнатим мевасини кўра олсалар, ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Машғулотлар жараёнига ҳеч кимнинг бефарқ эмаслиги менга ёқади.

– Доимо жамоам кучли бўлишини истайман: мустаҳкам ҳимоя қўрғони ва тезкор қарши ҳужум. Тўпнинг ҳаракати қанчалик тез бўлса, ундан шунчалик кўп завқ оламан.

– Очколарни қўлга киритиш – жароҳатларга қарши энг самарали дори.

– Муваффақият доимо бизнинг бошимиз ва қалбимизда бўлиши даркор.

– Иқтидор – меҳнатсеварлик ва тиришқоқлик маҳсули. Бу борада мунтазам изланмаслик ҳеч нарсага олиб келмайди.

– Орзуга айб йўқ. Бу ҳар бир киши учун муҳим жиҳат. Лекин ҳар доим имкониятга холис баҳо бериш керак.

– Мураббий ечиниш хонасининг нозик жиҳатларини аниқ ҳис этиши шарт. Агар у шогирдларига ортиқча эркинлик бериб қўйса, улар олдидаги нуфузига путур етиши мумкин.

– Мураббий ҳеч қачон тушкунлик ҳолатига тушмаслиги лозим. Учрашув арафасида мағлубият ҳақида ўйлаган жамоа ҳали ўйнамай туриб уни бой берган бўлади.



– Ўйин услуби ҳар қандай тактика ва таркиб танлашдан кўра муҳимроқдир.

– Тиришқоқ ва ўзига ишонган футболчи ҳар қандай рақибдан устун кела олади.

– Ғалаба – улкан шоду хуррамлик. Аммо уни қай тариқа қўлга киритилгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биз ўз мухлисларимизга чинакам спектаклни тақдим этишимиз лозим. Чунки сермазмун ўйин ҳар қандай кишини ўзига ром этади. Бу эса муҳитга ижобий таъсир этади.

– Мен жамоавий ўйин тарафдориман. Ўз шогирдларимни асосий ва захира ўйинчиларига ажратмайман. Жамоа билан ишлашни хуш кўраман, алоҳида футболчилар билан эмас.

– Мен учун энг қувонарли ҳол – камолотга эришаётган футболчилар ва ривожланиб бораётган жамоани кўриш.

– Ҳар бир лаҳза, ҳар бир қадам, ҳар  бир голнинг  қадрига етаман. Муваффақиятнинг гарови айнан шунда. Шу пайтгача менга берган ва ҳамон беришда давом этаётган бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман.

– Футбол сусткашликни ёқтирмайди. Чунки натижа доимо муҳим.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика