UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  2 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  5 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  5 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик"

Про лига 10-тури доирасида "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сафида ягона гол муаллифи Нодир Йўлдошев фикрларига қулоқ тутдик.

- Бугунги ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мазкур учрашув қийин бўлишини билардик. Шунга яраша жамоадошларимиз билан биргаликда меҳнат қилдик. Худога шукрки, қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Айни вақтда жамоамизда кайфият юқори, негаки, турдан-турга турнир жадвалида кўтарилиб бормоқдамиз. 

- Жамоанинг ҳужум чизиғида муаммолар борлиги сабабли сизни ушбу позицияда синаб кўришмоқда. Бу қийинчилик туғдирмаяптими?

- Чиндан ҳам жамоамиз ҳужумчилари жароҳат сабабли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Мен ушбу позицияда уларнинг йўқлигини билдирмаслик учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқдаман. Албатта, қийинчиликлари бўлмоқда, лекин жамоадошларимнинг ёрдами сабабли бунинг уддасидан чиқяпман.

- "Зомин" билан ўйинда ҳам ғалаба голини ургандингиз. Мавсум давомида нечта тўп киритишни мақсад қилгансиз?

- Албатта, ҳужумчи борки, гол уришни истайди. Мавсум давомида нечта гол уришим муҳим эмас. Асосийси, жамоамиз ғалабали сериясини давом эттирса бўлди. Муҳими, шу.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика